Telegramда янги функция пайдо бўлди

Telegram
Фото: iguides.ru

ASTANA. Kazinform - Энди Telegramда бир марталик овозли ва видео хабарларни ёзишингиз мумкин. Бу ҳақда Риа Новости сайти ёзган.

Telegram иловаси фойдаланувчилари учун бир қатор функцияларни янгилади. Илова фойдаланувчилари энди бир марталик овозли ва видео хабарларни ёзишлари мумкин.

Шунингдек, фойдаланувчилар видео ёки аудио хабарни ёзиш вақтида тўхтатиб қўйиши ва уни юборишдан олдин давом эттириши мумкин.

Декабрь ойи бошида Telegram қўнғироқларга янги анимациялар ва ранг-баранг фонлар қўшди, улар фойдаланиш давомида: қўнғироқ пайтида, суҳбат давомида ва тугаганидан кейин ўзгаради.

Бундан ташқари, мессенжер ўзининг бепул бот яратиш платформасини такомиллаштирди, бу эса ишлаб чиқувчиларга оддий чатботлар ва кичик иловаларни экотизимга интеграциялаш имконини беради.

Мисол учун, ботлар хабарларга реакциялар юбориши, ҳаволаларни бошқариши ва ҳатто бошқа чатларга жавоб бериши мумкин.

Сўнгги хабарлар