Теlegram Ўзбекистонда офис очишни режалаштирмоқда

Теlegram компанияси Ўзбекистонда ўзининг филиалини очиши мумкин. Бу ҳақда компаниянинг LinkedIn саҳифасида маълум қилинди.

әлеуметтік желі
Фото: Pixabay

Компаниянинг LinkedIn платформасида Ўзбекистондаги офис директори лавозими учун вакансия эълон қилинган.

Telegram асосчиси Павел Дуров жорий йилнинг ёзида Ўзбекистонга келган эди ва мамлакат расмийлари билан учрашганди.

“Ўзбекистон Тelegramни яхши кўрар экан. 37 миллионлик мамлакат аҳолисининг 70 фоиздан ортиғи ушбу платформани афзал кўради ва уларнинг бутун бир иқтисодиёти биз яратган платформада олиб борилади. Ҳаттоки, улар яратган ҳар бир бизнеснинг ўз Тelegram боти ёки канали мавжуд. Биз бундай машҳурлигимиздан фахрланамиз ва бу давлат аҳолисини доимо яхши кўрамиз”, – деган Тelegram асосчиси мамлакатга сафари ҳақида.

Эслатиб ўтамиз, Telegram Қозоғистонда ўз вакилини тайинлайди ва ўз ваколатхонасини очади. Бу ҳақда ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Жаслан Мадиев АҚШ Савдо-саноат палатаси ҳамда Американинг Meta ва Apple каби йирик компаниялари вакиллари билан учрашувларда маълум қилди.

Сўнгги хабарлар