Тель-Авивдаги Эритреялик намойишлар чоғида ўнлаб одамлар жароҳат олди

TEL-AVIV. Кazinform – Тель-Авивдаги дипломатик ваколатхона ёнида Эритрея ҳукумати тарафдорлари ва мухолифлари ўртасида тўқнашув юз берди. Тўполон пайтида юздан ортиқ киши жароҳат олди, дея хабар беради euronewsга таяниб.
None

Тель-Авивдаги тартибсизликлар вақтида юздан ортиқ одам жароҳатланган. Улар Эритрея дипломатик ваколатхонаси томонидан уюштирилган тадбир фонида юз берган.

Қочқинлар - Эритрея ҳукуматининг мухолифлари ва тарафдорлари тўқнашувга кирди. Шикастланган машиналар ва синган дўкон ойналари ҳақида хабар берилган.

Полиция оломонни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ ва шовқинли гранаталардан фойдаланган. Жабрланганлар орасида 30 нафар Исроил полицияси ҳодимлари ҳам бор.

Сўнгги хабарлар