Техас штат тарихидаги иккинчи йирик ёнғинга дучор бўлди

Техасда ўрмон ёнғинлари 200 минг гектардан ортиқ майдонни қамраб олди. Бу штат тарихидаги иккинчи йирик ёнғин бўлди, дея хабар беради Kazinform CNNга таяниб.

ёнғин
Фото: twitter.com/JackStr42679640

Техасда 60 округда табиий офат эълон қилинди. Ёнғин Оклахомага ҳам тарқалди. Ёнғин ҳали ҳам бартараф этилмаган. Қурбонлар ҳақида маълумотлар йўқ.

Яқин атрофда тарқалаётган ўрмон ёнғинлари туфайли Техасдаги Pantex ядровий қурол йиғиш заводи фаолиятини тўхтатди. Компания ходимлари эвакуация қилинган. Яқин атрофдаги ҳудудлар ва аҳоли пунктлари аҳолиси ҳам эвакуация қилинмоқда.

 

Кучли шамол ва қуруқ, мавсумга хос бўлмаган иссиқ об-ҳаво шароити туфайли кучайган олов жуда тез ҳаракат қилмоқда.

Америка оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, ҳозирги ёнғинлар кўлами ўтган йилги табиий офатдан ошиб кетган.

 

Сўнгги хабарлар