Тбилисида махсус кучлар сув пуркагичлар ва кўздан ёш оқизувчи газ ёрдамида намойишчиларни тарқатиб юборди

ASTANA. Kazinform – Грузия пойтахтидаги оммавий норозилик намойишларининг ўнинчи кунида махсус кучлар сув пуркагичлар ва кўздан ёш оқизувчи газ ёрдамида намойишчиларни тарқатиб юборди, деб хабар беради DW.

Тбилисиде арнайы жасақ шерушілерді суатқыштар және  көзден жас ағызатын газ қолданып, таратты
Фото: x.com/Zourabichvili_S

Грузия пойтахтида махсус кучлар Руставели хиёбонидаги намойишчиларни тарқатиш учун сўнги уч кун ичида биринчи марта сув пуркагичлар ва кўздан ёш оқизувчи газ ишлатди. Бу ҳақда 7 декабрь, шанбага ўтар кечаси «Грузия Online» портали хабар берди. Нашрнинг ёзишича, тарқатишга намойишчиларнинг пиротехника воситаларидан фойдалангани сабаб бўлган.

Полиция Грузия парламенти жойлашган хиёбондаги юришни тарқата бошлаганидан икки ярим соат ўтиб, ҳеч ким қолмаган. Намойишчиларнинг бир қисми шаҳар қирғоқларига кўчди. Кейин намойишчилар ва номаълум шахслар ўртасида муштлашув бўлиб ўтди.

Грузия президенти Саломе Зурабишвили Х ижтимоий тармоғида бош вазир Ираклий Кобахидзенинг Тбилиси кўчаларида зўравонликлар тўхтагани ҳақидаги баёнотига изоҳ берди.

“Ёлғон ва цинизм! Агар “кўчадаги зўравонлик тўхтаса”, бугунги ваҳшийликнинг нима кераги бор? Болаларни оналаридан ўғирлаш ми? Аёллардан қасос олишми?” – деб ёзган у.

Сўнгги хабарлар