Тбилисида бўлиб ўтадиган дзюдо бўйича Grand Slam туркумига кирувчи турнир санаси ўзгарди

NUR-SULTAN. Кazinform - Халқаро дзюдо федерацияси Grand Slam туркумига кирувчи турнирнинг бошқа муддатга қолдирилганини расман эълон қилди. Бу ҳақда Kazinform Оlympic.kz га асосланиб хабар беради.
None
None

«Дунёдаги мавжуд вазият туфайли IJF, шунингдек, Тбилисидаги Grand Slam ташкилотчилари тадбирни кейинга қолдиришга қарор қилишди. Дастлаб турнир 2022 йилнинг 25-27 март кунларига белгиланган эди. Энди у 2022 йил 3-5-июн кунлари бўлиб ўтади», — дейилади хабарда.

Қўшимча қиламизки, яқинда Исроилда Grand Slam турнири бўлиб ўтди. Қозоғистон терма жамоаси учун у мавсумнинг биринчи йирик мусобақаси бўлди.


Сўнгги хабарлар