09:41, 23 Апрель 2024 | GMT +5
Тайванда 6,3 магнитудали зилзила содир бўлди
ASTANA. Kazinform – Сешанба куни Пекин вақти билан соат 02:26 да Тайвань оролидаги Хуалянь округи қирғоқларида 6,3 магнитудали зилзила содир бўлди, деб хабар берди Хитой сейсмологик тармоқ маркази. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги ёзди.

Марказ маълумотларига кўра, зилзила эпицентри шимолий кенглик 23,70 даража ва шарқий узунлик 121,68 даража координаталарида жойлашган. Гипомарказ 10 км чуқурликда.
Хуалянь шаҳрида 350 минг аҳоли истиқомат қилади.