08:50, 03 Апрель 2024 | GMT +5
Тайвань қирғоқларида 6,5 магнитудали 20 дан ортиқ ер силкинишлари қайд этилди

7,2 магнитудали зилзила чоршанба куни маҳаллий вақт билан 07:58 да (Астана вақти билан 04:58) юз берди ва бутун Тайванда сезилди.
Маҳаллий сейсмологларнинг маълумотларига кўра, зилзила эпицентри оролнинг шарқий қирғоқларида, Хуалянь шаҳридан 25 км жануби-шарқда жойлашган, манба 15,5 км чуқурликда бўлган.