Таймс-Скверда Димаш Қудайбергеннинг композициясини қўллаб-қувватловчи видеолар намойиш этилмоқда

ASTANA. Kazinform – Нью-Йорк Таймс-Сквери майдонидаги энг йирик ва дунёга машҳур LED-экранлардан бирида, кечадан бошлаб қозоғистонлик қўшиқчи Димаш Қудайбергеннинг яқинда чиққан «Omir» клипи ва унинг Малайзияда бўлиб ўтадиган яккахон концертини қўллаб-қувватлашга қаратилган видеолавҳалар намойиш этиляпти, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
Фото: dimashnews.com

Dimashnews.com сайти хабарига кўра, қозоғистонлик хонанданинг расмий фан-клуби учта видеокўрсатув ташкил қилган. Видеолар LED-экранда кунига ҳар 20 дақиқада намойиш этилади.

Эслатиб ўтамиз, Димаш Қудайбергеннинг Малайзия пойтахти Куала-Лумпурдаги илк яккахон концерти 24 июнда бўлиб ўтади.

Бунгача Димаш Қудайберген «Omir» номли янги клипини тақдим этган эди. Хонанда бу асарни мухлисларига бағишлади.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар