Татаристоннинг Atom электромобили Ўзбекистонда йиғилиши мумкин

Татаристоннинг Atom электромобили
Фото: Atom

Kama компаниясининг Atom электромобилини Ўзбекистонда йиғиш, кейинчалик ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Россия иқтисодий ривожланиш вазири ўринбосари Дмитрий Вольвач маълум қилди, деб хабар беради Kazinform gazeta.uzга таяниб.

Татаристоннинг Kama компаниясининг Atom электромобили Ўзбекистонда йиғилиши мумкин. Бу ҳақда Россия иқтисодий ривожланиш вазири ўринбосари Дмитрий Вольвач Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги минтақалараро ҳамкорликнинг учинчи форумида маълум қилди, дея ёзади «Вечерняя Казань» нашри.

Унинг сўзларига кўра, ўзбекистонлик ҳамкорлар Atom`ни кенг кўламли йиғишни йўлга қўйишга қизиқиш билдиришмоқда, кейин эса бу автомобиль ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш режалаштирилмоқда.

«Мен бу машинани илк бор шу ерда, Қозонда кўрдим. Бу электромобиль қанчалик илғор ва сифатли эканлиги мен учун кашфиёт бўлди», - дейди Вольвач машина ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашар экан.

Сўнгги хабарлар