Татаристондаги бир уйда газ портлаши туфайли бир киши ҳалок бўлди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Зеленодольск шаҳридаги уйнинг тўққизинчи қаватида газ портлаши содир бўлди. Иккинчи қаватда жойлашган бир нечта квартиралар вайрон бўлди, деб хабар беради Kazinform Татар-информга асосланиб.

Татаристон Фавқулодда вазиятлар хизматининг хабар беришича, Ленин кўчасидаги кўп қаватли уйда газ-ҳаво аралашмаси портлаши соат 22.44 да қабул қилинган. Аҳоли хавфсиз жойга эвакуация қилинди.

Сўнгги маълумотларга кўра, еттинчи қаватда олтита ва 8-қаватда битта хонадон вайрон бўлган. Соат 23.27 да марҳумнинг жасади топилди.

Вайроналар остидан бир аёл қутқарилиб, шифокорларга топширилди.


Сўнгги хабарлар