08:42, 11 Июль 2022 | GMT +5
Татаристонда сайр қилувчи қайиқ чўкиб кетди
KAZAN. Kazinform – Татаристонда «Волга»да сайр қилувчи қайиқ чўкиб кетди. 30 дан ортиқ йўловчи қутқариб олинди, деб хабар беради Kazinform ТАССга таяниб.
«Дастлабки маълумотларга кўра, 10 июл куни тушдан кейин Аракчино яқинидаги Волга дарёсида сайр қилувчи қайиқ чўкиб кетди. Йўловчилар зудлик билан қайиқлар ёрдамида қутқариб олинди», - дейилади Тергов қўмитасининг Транспорт бўйича Марказий туманлараро тергов бошқармаси матбуот хизмати хабарида. Терговчилар ушбу факт бўйича жиноий иш қўзғатган.
Бошқарманинг аниқлик киритишича, кемадан қутқарилган 34 нафар йўловчининг барчаси соғлом, улар қирғоққа олиб чиқилган. Ҳозирда ғаввослар чўкиб кетган кемани текширмоқда.
Фото: Приволжская транспорт прокуратураси.