Татаристонда самолёт қулаши оқибатида уч киши ҳалок бўлди

Самолёт ҳалокати
Фото: Россия ФВВ Татаристон бўйича бош бошқармаси

ASTANA. Kazinform - Россия Федерациясининг Татаристон Республикаси Лобач тоғи яқинидаги Камское Устье қишлоғи яқинида Cessna-17 енгил моторли экскурсия самолёти қулаши оқибатида икки катта ёшли ва бир бола ҳалок бўлди, яна бир киши жароҳатланди. Бу ҳақда TASSга тезкор хизматлар маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

- Воқеа Лобач тоғи яқинидаги Камское Устье қишлоғи ҳудудида содир бўлган. Cessna-17 енгил самолёти ҳалокатга учради. Самолёт бортида жами тўрт киши бўлган, улардан уч нафари, жумладан бир бола ҳалок бўлган. Яна бир киши яраланган, - деди агентлик суҳбатдоши.

Ҳалокатнинг асосий сабаблари техник носозлик ва учувчи хатоси сифатида кўрилмоқда.

Воқеа жойига Россия Тергов қўмитасининг Транспорт бўйича Марказий ҳудудлараро тергов бошқармаси терговчилари боришди, . Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 263-моддаси (йўл ҳаракати хавфсизлиги ва ҳаво транспортидан фойдаланиш қоидаларини бузиш)бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.

 

Сўнгги хабарлар