Ташвишланадиган ҳеч нарса йўқ – ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

ASTANA. Kazinform - ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Аманғали Бердалин сув тошқинларидан кейин сув ҳавзаларининг ифлосланиши оқибатида хавфли касалликлар тарқалиши эҳтимоли ҳақида фикр билдирди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

паводки в РК
Фото: МЧС РК

“Менимча, ташвишланадиган ҳеч нарса йўқ. Биринчидан, ўлган барча ҳайвонлар йўқ қилинди. Иккинчидан, сув тошқини пайтида хавфсиз зоналарга олиб чиқилган 139 минг бош ҳайвонларнинг барчаси назорат остида, улар ўз вақтида вакцина олди”, - деди Аманғали Бердалин Сенатдаги брифингда.

Унинг сўзларига кўра, вазирлик сув босган қабристонларни мунтазам равишда кузатиб боради.

“Сув босган хавфли зоналар, хоҳ қорамоллар қабристони, хоҳ куйдирги кўмилган жой бўлсин, экспертизадан ўтказилиб, тегишли хизматлар у ердан намуналар олиб, ҳаммаси салбий натижа берди. Биз буни кузатиб боряпмиз”, - дея қўшимча қилди вазир ўринбосари.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев

Сўнгги хабарлар