Tartyl Fest турникка тортилиш фестивали Қостанайда бўлиб ўтади

«Tartyl fest» Қозоғистонда ҚР Президенти ҳузуридаги «Дара» истеъдодларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси кўмагида ўтказилмоқда.
Бугунги турнир шаҳар майдони Сити марказида ўтказилади.
Иштирокчиларни рўйхатга олиш соат 9:00 дан 12:00 гача амалга оширилади. Фестивалнинг расмий очилиши соат 18:00 да бўлиб ўтади.
Ҳар бир шаҳар бўйича мукофот жамғармаси: 1-ўрин – 200 минг тенге; 2-ўрин – 100 минг тенге; 3-ўрин – 50 минг тенге. Катта якуний мукофот жамғармаси: 1-ўрин – 3 миллион тенге; 2-ўрин – 2 миллион тенге; 3-ўрин – 1 миллион тенге.
8 сентябр куни Нур-Султан шаҳрида Гранд Финал бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, «Tartyl fest» турникка тортилиш бўйича республика спорт фестивали Қонаев шаҳрида бошланди. Шунингдек, аввалроқ фестивал Талдиқорған, Алмати, Тараз, Чимкент, Туркистон, Қизилўрда, Атирау шаҳарларида давом этган эди.
Муаллиф: Ақбота Кузекбай