Тartyl Fest: Турникка тортилиш фестивали бугун Чимкентда бўлиб ўтади

SHYMKENT. Кazinform - Бугун соат 13:00да Чимкентда «Tartyl Fest» фестивали бўлиб ўтади. Тадбир Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда «Дара» иқтидорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамкорлигида ташкил этилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Ёшларни спорт билан шуғулланишга, соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга ундаш мақсадида ташкил этиладиган тадбирга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Учинчи мегаполисдаги «Муз саройи» спорт мажмуасида ўтказилган фестивалда иштирок этиш учун 1700 нафарга яқин аҳоли ариза топширди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Қонаев шаҳрида «Таrtyl Fest» турникка тортилиш бўйича республика спорт фестивали бошланган эди. Талдиқорған, Алмати, Тараз шаҳарларида ҳам давом этди. 10 июлдан 8 сентябргача бўлиб ўтадиган тадбир мамлакатнинг 20 шаҳрида ташкил этилиб, ҳар бир шаҳардан 27 нафар ғолиб аниқланади. Улар Нур-Султандаги гранд финалда иштирок этишлари кутилмоқда. Гранд Финалнинг соврин жамғармаси 54 миллион тенгени ташкил қилади. Гранд Финал чемпионлари Street Wоrkout бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этишлари мумкин.




Фото: Instagram.com/daraqory

Муаллиф: Айнур Ақбаева

Сўнгги хабарлар