Tartyl Fest: «Ақтауда рекорд янгиланиши мумкин»

AQTAÝ. Kazinform – 3 август куни Ақтау шаҳрида Tartyl Fest республика фестивали бўлиб ўтади. Тадбир ҚР Президенти ҳузуридаги «Дара» истеъдодларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан ташкил этилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Фестивал оммавий спортни ривожлантириш, ёшларни соғлом турмуш тарзига кенгроқ жалб этиш мақсадида ташкил этилмоқда.

Фестивал Ақтау шаҳрида 15-микрорайонидаги Амфитеатр майдонида бўлиб ўтади. Иштирокчиларни рўйхатга олиш 3 август куни соат 9:00 дан 11:00 гача амалга оширилади. Мусобақа 19:00 да бошланади.

Бугунги кунга қадар фестивалда иштирок этиш учун 429 киши ариза топширган.

«Биз 500 га яқин иштирокчиларни онлайн ва офлайн режимда қатнашишни режалаштирмоқдамиз. Ақтауда спортни яхши кўрадиганлар жуда кўп.

Шундай экан, бу шаҳарда рекорд янгиланиши мумкин», - дейди «Tartyl Fest» лойиҳаси ташкилотчиларидан бири Диас Толепберген.

Танлов сўнгида манғистауликлар эстрада юлдузи Нуржан Керменбаев ва маҳаллий санъаткорларнинг концерт дастуридан баҳраманд бўлади.

Таъкидлаш жоизки, «Tartyl Fest» республика спорт фестивали Қонаев шаҳрида бошланиб, Талдиқорған, Алмати, Тараз, Чимкент, Туркистон, Қизилўрда, Атирау шаҳарларида давом эттирилди.

Спорт фестивали мамлакатнинг 20 та йирик шаҳрида бўлиб ўтади ва 6-сентябр куни якунланади.

Ҳар бир шаҳардан 27 нафар ғолиб танлаб олинади ва улар Нур-Султан шаҳридаги гранд финалда иштирок этади.

Гранд Финалнинг соврин жамғармаси 54 миллион тенгени ташкил қилади. Гранд финал ғолиблари эса Street Workout бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этиш имкониятига эга бўладилар.





Муаллиф: Гулмира Алякпарова


Сўнгги хабарлар