Тарихий лаҳза! Нариман Қурбанов – Париж Олимпиадасининг кумуш медали совриндори

гимнастика
Фото: ҚР Туризм ва спорт вазирлиги

ASTANA. Kazinform – Нариман Қурбанов Париж Олимпиадасининг от снарядидаги машқ бўйича кумуш медални қўлга киритди.

Қозоғистонлик спортчи финалда 15,443 балл тўплади. Шу тариқа Нариман спорт гимнастикаси бўйича мамлакатга илк Олимпиада медалини тақдим этди.

“Гимнастика бўйича миллий терма жамоамиз етакчисини Қозоғистон саватчасига кумуш медаль келтиргани билан чин қалбимдан табриклайман! Ҳақиқий ғалаба ва у бунга лойиқ. Мен Қозоғистон терма жамоаси учун жуда хурсандман ва ушбу совринга ҳисса қўшган барча мутахассис ва мураббийларга миннатдорчилик билдираман. Шу ўринда Нариманнинг юксак профессионал маҳоратини алоҳида таъкидламоқчиман. Мухлислар спортчимизга катта ишонч билдиришган ва ундан медаль кутишган. Нариман Қурбанов эса мухлислар умидини оқлади. Бу медаль бугунги кунгача тўкилган тер ва меҳнатнинг мукофоти, деб биламан. Ғурур билан айтишимиз мумкинки, қозоғистонлик спортчилар жаҳон майдонларида ўз профессионал маҳоратини намойиш этмоқда. Ишончим комилки, бу Олимпиададаги сўнгги совринимиз эмас ва Кўк Байроғимиз ҳали ҳам осмонда ҳилпираб туради. Барчага миннатдорчилик билдириб, Нариманни кумуш медали билан яна бир бор табриклайман!”, – деди ҚР Туризм ва спорт вазири.

Сўнгги хабарлар
telegram