Таразда очиқ осмон остидаги халқаро театр фестивали бўлиб ўтади

None
None
TARAZ. Kazinform – Жамбил вилояти ҳокими Бердибек Сапарбаев туманлар ва Тараз шаҳри ҳокимлари билан видеоконференция шаклида ўтказган учрашувда минтақада маданият ва санъатнинг ривожланиши муҳокама қилинди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Вилоят ҳокими нафақат Тараз шаҳрида, балки вилоят ҳудудларида ҳам маданий тадбирларни ташкил қилиш ва ўтказишга катта эътибор берди. Қозоқ минтақавий театрининг директори Болат Бекжан Таразда Қирғизистон, Ўзбекистон ва Татаристон ижодий жамоалари иштирокида очиқ осмон остидаги театр фестивалини ўтказишни таклиф қилди. Вилоят раҳбари Бердибек Сапарбаев бу фикрни қўллаб-қувватлади.

«Фуқароларнинг маънавий тикланишига қаратилган кўпроқ тадбирларни, масалан, этник байрамларни амалга ошириш керак. Ёшлар тарбиясида оналар ва оталар форумлари, шунингдек, Аулие-Ота ўлкасининг қозоқ санъатининг юлдузлари иштирокидаги учрашувлар бунга катта ёрдам беради», - деди вилоят ҳокими.

Бердибек Сапарбаев маданият ходимларига, Тараз шаҳар ҳокимиятига янги маданий объектларнинг имкониятларидан тўлиқ фойдаланишни, унга ўқувчилар ва ёшларни жалб қилишни буюрди.

Жамбил вилояти ҳокимининг матбуот хизмати хабар қилишича, бу йил маданиятни ривожлантириш учун давлат хазинасидан 7,1 миллиард танга ажратилган.

Муаллиф: Галина Скрипник
Сўнгги хабарлар