Таразда «Kazagrozhambyl-2024» халқаро қишлоқ хўжалиги форум-кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

«Kazagrozhambyl-2024» халқаро қишлоқ хўжалиги форум-кўргазмаси
Фото: Дулат Шықпанбетов

TARAZ. Kazinform - Таразда илк бор «Kazagrozhambyl-2024» халқаро қишлоқ хўжалиги форум-кўргазмаси бошланди. Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги энг сўнгги илғор қурилма ва техникалар, ўғит турлари, дори воситаларини қайта ишлаш усуллари намойиш этилаётган кўргазманинг биринчи куни «Көне Тараз» мажмуасида ташкил этилган.

Форумда Қозоғистон, Озарбайжон, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлари, Туркия, Қирғизистон вазир ўринбосарлари, Туркий давлат ташкилоти Бош котиби, Венгриянинг Алматидаги Бош консули, шунингдек, Хитой, Нидерландия, Россия ва бошқа жами 12 дан ортиқ давлатлардан 150 дан ортиқ компания вакиллари қатнашмоқда.

«Kazagrozhambyl-2024» халқаро қишлоқ хўжалиги форум-кўргазмаси
Фото: кўргазма ташкилотчиларидан

Кўргазма-форумнинг асосий бўлимлари қишлоқ хўжалиги техникаси ва уларнинг эҳтиёт қисмлари, уруғчилик ва чорвачилик учун ускуналар, озиқ-овқат, қайта ишлаш саноати каби мавзуларда ўтказилади.

Натижада Тараз шаҳрида 1-халқаро кўргазма-форумнинг ўтказилиши минтақада қулай сармоявий муҳитни ривожлантиришга янги суръат бағишлайди, бу, ўз навбатида, йирик глобал қишлоқ хўжалиги концернлари ва ишлаб чиқарувчиларини ўзига жалб этади, маҳсулот экспорти учун янги бозорларни очади, агроиқтисодиётни диверсификация қилиш учун шароит яратади.

«Kazagrozhambyl-2024» халқаро қишлоқ хўжалиги форум-кўргазмаси
Фото: кўргазма ташкилотчиларидан

Жамбил вилояти ҳокимлиги ва маҳаллий тадбиркорлар туркий тилли давлатлар ва Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар хорижий инвесторлари ўртасида аграр кластерни ривожлантириш бўйича стратегик келишув ва меморандумлар имзолаш имконини беради.

Форум давомида халқаро ва маҳаллий экспертлар, мутахассислар қишлоқ хўжалиги соҳасидаги сўнгги янгиликлар ва инновациялар билан ўртоқлашадилар, уруғчиликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги техникасини модернизация қилиш, иссиқхона бизнеси ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари муҳокама этилиши кутилмоқда.

«Kazagrozhambyl-2024» халқаро қишлоқ хўжалиги форум-кўргазмаси
Фото: кўргазма ташкилотчиларидан

Уч кун давом этадиган форум доирасида Туркий Давлат Ташкилотининг 3-қишлоқ хўжалиги вазирлари кенгаши ташкил этилади. Делегация раҳбарлари иштирокида ECOSAнинг уруғчилик бўйича 8-конгресси бўлиб ўтади. Режалаштирилган B2B учрашувлари натижасида бир қатор шартномалар имзоланиши кутилмоқда.

Форум 21 мартга қадар давом этади. Делегатларни вилоятдаги паррандачилик фабрикаси, ем-хашакни қайта ишлаш заводи ва туманлардаги бошқа бир қатор иншоотлар билан таништириш режалаштирилган.

Аввал Таразда «Kazagrozhambyl-2024» халқаро қишлоқ хўжалиги форум-кўргазмаси ўтказилиши ҳақида хабар бергилган эди.  

Сўнгги хабарлар