Таразда икки эркакни қулликда ушлаб турган Туркистон вилояти фуқароси қўлга олинди

Таразда икки эркакни қулликда ушлаб турган Туркистон вилояти фуқароси қўлга олинди
Фото: Polisia.kz

Тараз ПБ полиция бўлимига 24 ва 40 ёшли ўзбекистонлик фуқаролардан меҳнат эксплуатацияси бўйича ариза келиб тушди, деб хабар беради Каzinform агентлиги Polisia.kzга таяниб.

Жабрланувчилар аризада шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари олиб қўйилгани ва улар Тараздаги қурилиш объектларида ишлашга мажбурланганини кўрсатган. Улар қочишга муваффақ бўлишган, аммо "эгаси" ҳужжатларни қайтариш учун пул талаб қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 126-моддаси 3-қисми 2-банди "Озодликдан ноқонуний маҳрум қилиш" бўйича судгача тергов ҳаракатлари бошланган. Полиция ходимлари Туркистон вилоятида яшовчи 35 ёшли фуқаронинг шахсини аниқлади. У сўраган 500 минг тенге талаб қилган ва унинг бир қисми сифатида 200 минг тенге олаётган вақтда қўлга олинди. Жиноятда гумонланувчи ўз айбига иқрор бўлди. Қўлга олиш чоғида ундан 200 000 тенге нақд пул, мобиль телефон ва ҳужжатлар олиб қўйилди.

Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, зарур тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сўнгги хабарлар