Таразда халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтади
Бу ҳақда Жамбил вилояти коммуникациялари хизматида бўлиб ўтган матбуот брифингида маълум қилинди, деб хабар беради Каzinform мухбири.
«Форум 26-27 апрель кунлари ўтказилиши режалаштирилган. У саноат, агросаноат, туризм, рақамлаштиришни ўз ичига олади. Форумга 700 дан ортиқ етакчи халқаро компаниялар ва маҳаллий бизнес вакиллари, инвесторлар, экспертлар ва мутахассислар таклиф этилган.
Умуман олганда, форумдан кўзланган мақсад минтақанинг ривожланиш йўналишларини жонлантириш учун мос ва янги технологияларга йўналтирилган сармоявий, ишбилармонлик, ижодий муҳитни яратишдан иборат. Ҳудудни стратегик ривожлантириш бўйича илмий-техник ва ижтимоий ғояларни постиндустриал иқтисодиётда ҳаётга татбиқ этиш, – дейди Жамбил вилояти тадбиркорлик ва саноат-инновацион ривожланиш бошқармаси бошлиғи Аспандияр Сейсебаев.
Айтиш жоизки, ўтган йили вилоятда 15 инвестиция лойиҳаси амалга оширилиб, 1095 янги иш ўрни очилди. Инвестициялар ҳажми 2,3 фоизга ошди.
Муаллиф: Эльвира Жарилқасинова