Таразда 18 йилдан бери халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

ТARAZ. Кazinform - Таразда 18 йилдан бери қидирувда бўлган хорижлик қўлга олинди.

Таразда 18 йилдан бери халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди
Фото: Kazinform

Жамбил вилояти экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан 18 йилдан буён давлатлараро қидирувда бўлган ва Қозоғистон Республикаси давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтган чет эл фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ПД матбуот хизмати хабар берди.

“2006 йилдан буён ушбу фуқарога нисбатан қўшни давлат ҳудудида қасддан одам ўлдиргани учун давлатлараро қидирув эълон қилинган. Хорижий фуқарога нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди. Ҳозирда уни жиноий жавобгарликка тортиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига экстрадиция қилиш масаласи ҳал қилинмоқда. Тергов манфаати учун бошқа маълумотлар ошкор қилинмайди”, — дейилади департамент томонидан тарқатилган хабарда.

Сўнгги хабарлар