Тараз шаҳридан 63 километр узоқликда зилзила қайд этилди
ASTANА. Кazinform — Қозоғистон Республикаси Миллий ядро маркази Геофизика тадқиқотлари институти маълумотлар марказининг тезкор маълумотларига кўра, 2026 йил 4 июль куни Астана вақти билан соат 04:40 да (3 июль, ГМТ вақти билан соат 23:40) Тараз шаҳридан 63 километр шимоли-шарқда зилзила қайд этилди.
Зилзила эпицентри 43,44° шимолий кенглик ва 71,59° шарқий узунлик координаталарида жойлашган.
Зилзила магнитудаси 4,5, энергия класси 10,6 ва эпицентр чуқурлиги 22 километрни ташкил этди.
Зилзила Тараз шаҳрида 2 балл даражасида сезилди.
Эслатиб ўтамиз, Венесуэлада зилзилалар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 2595 нафарга етди.