13:33, 05 Декабрь 2024 | GMT +5
Тараз шаҳри икки маъмурий туманга бўлинади
ASTANA. Kazinform – Жамбил вилояти ҳокими Ербол Қарашўкеев Тараз шаҳрини икки маъмурий туманга бўлиш сабабини тушунтирди.
“Аҳоли сони 400 мингдан ошса, вилоят марказида иккита туман ташкил этилиши керак, бу қонуний талаб. Ҳозир Таразда 430 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Яқинда Ҳукуматнинг Тараз шаҳрини икки туманга бўлиш тўғрисидаги қарори қабул қилинди, биз маслиҳат билан қўшма қарор қабул қиламиз ва уни икки туманга ажратамиз”, – деб тушунтирди Ербол Қарашўкеев вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича маърузасида.
Унинг сўзларига кўра, шаҳар ўсиб бориши билан туманларга бўлиниши коммунал хизматлар сифатини ошириш имконини беради.
“Бу зарур қарор, жуда тўғри қарор”, – дейди вилоят ҳокими.