08:30, 30 Ноябрь 2023 | GMT +5
Танзанияда автобус ва поезд тўқнашиб кетди, 13 киши ҳалок бўлди

"Ўлганлар сони ортиши мумкин, чунки жароҳат олган 25 кишининг аксарияти оғир аҳволда", - деди ҳудуд полицияси раҳбари Стелла Мутахибирва.
Дар-ас-Саломдан Мванзага кетаётган автобусда 57 нафар йўловчи бўлган.
Маҳаллий вақт билан соат 05:00 да темир йўл кесишмасида автобус ва локомотив тўқнашиб кетган.