09:38, 01 Август 2024 | GMT +5
Таниқли канадалик актёр Перси Хайнс V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари ҳақида фикр билдирди
ASTANA. Kazinform – Астана шаҳридаги Comic Con фестивали меҳмони бўлган таниқли канадалик актёр Перси Хайнс Уайт сентябрь ойида пойтахтда бўлиб ўтадиган V Жаҳон кўчманчилар ўйинлари ҳақида ўз фикирини билдирди.

“Ҳа, мен бу ҳақда эшитганман. Менимча, америкаликлар от пойгасини яхши кўрадилар. Нима учун Америкада бундай нарса йўқлигини билмайман. Сизларда қуш ови каби кўчманчи ўйинлар ва мен ҳали билмаган кўплаб қизиқарли ўйинлар бор. Ҳа, албатта, мен Жаҳон кўчманчилар ўйинларига келаман”, - деб жавоб берди Перси Хайнс Уайт.