Тамара Дуйсенова тиббий ёрдам сифати ҳақида: Камчиликлар бор, тан оламиз
ASTANA. Kazinform - Жорий йилда мамлакат ҳудудларида биринчи тиббий ёрдам кўрсатадиган 321 та объект қурилади. Бу ҳақда Парламент палаталарининг қўшма мажлисида ҚР Бош вазир ўринбосари Тамара Дуйсенова маълум қилди.

“Халқ саломатлиги - жуда долзарб масала. Шу боис, бу масала ҳеч қачон Ҳукуматнинг кун тартибидан чиқмаган. Албатта, тиббий хизмат кўрсатиш сифати, аҳолини қониқтириш борасида камчиликлар мавжуд. Биз буни тан оламиз. Бироқ Давлатимиз раҳбарининг топшириқлари доирасида Ҳукумат томонидан бугунги кунда бир қанча йўналишлар бўйича ишлар олиб борилмоқда. Улардан бири сизларга маълум, ўтган йилдан бошлаб қишлоқ аҳолисига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш бўйича миллий лойиҳа ишга туширилди. Ўтган йили 92 та объект қурган бўлса, бугунги кунда 321 та объект қурилиши бошланди”, - деди у.
Унинг таъкидлашича, яқин икки йилда 655 та объект қишлоқ аҳоли ихтиёрига берилади.
“Булар - нафақат бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш муассасалари, балки замонавий муассасалар ҳамдир. У ерда нафақат объектнинг ўзи, балки зарур қурилмалар ҳам кўриб чиқилади”, - деди бош вазир ўринбосари.