15:08, 25 Май 2022 | GMT +5
Тамакига акциз солиғи босқичма-босқич оширилади – ҚР иқтисодиёт вазири
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 2024 йилда тамаки маҳсулотларига акциз солиғи камида 28 евро деб белгиланиши керак. Бу ҳақда Парламент Мажилиси ялпи мажлисида Солиқ кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатни таништириш чоғида ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасида тамаки маҳсулотларига акциз солиғи ставкаларини мувофиқлаштириш бўйича мажбуриятлар қабул қилинди. 2024 йилда тамаки учун акциз солиғи камида 28 евро деб белгиланиши керак. Ўз мажбуриятларини бажариш учун тамаки маҳсулотларига акциз солиғини босқичма-босқич ошириш таклиф этилмоқда», — деди у.
Вазирнинг таъкидлашича, бошқа турдаги тамаки маҳсулотларига, жумладан, таркибида қиздириладиган тамакиси бўлган маҳсулотларга ҳам акциз солиғи босқичма-босқич оширилади.
Аввал хабар қилинганидек, қонун лойиҳасини биринчи ўқишда муҳокама қилиш чоғида Қозоғистонда фойдали қазилмаларни қазиб олиш солиғи ва рақамли майнинг солиғи оширилади.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов