Таълим, уй-жой, иш ва бизнес: Қозоғистон ёшларни қандай қўллаб-қувватламоқда
ASTANA. Kazionform - Қозоғистонда ёшларни қўллаб-қувватлашнинг таълим, бандлик, уй-жой, тадбиркорлик, ижодкорлик ва жамоатчилик фаоллигини қамраб олган комплекс тизими изчил шакллантирилмоқда, деб хабар беради Kazinform агентлиги ҚР Маданият ва ахборот вазирлигига таяниб.
Ёш авлоднинг ўзини намоён этиши ва салоҳиятини рўёбга чиқариши учун шароит яратишга алоҳида эътибор қаратиляпти.
Таълим ва уй-жой дастурлари, бандликка кўмаклашиш чоралари ҳамда ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш механизмлари ривожлантириляпти. Ёшларни, жумладан, NEET тоифасига кирувчи фуқароларни ижтимоий мослаштириш бўйича ишлар ҳам давом эттириляпти.
Алоҳида йўналиш — ижодкор ёшларни қўллаб-қувватлаш ва креатив индустрияларни ривожлантиришдир. Ҳудудларда ёш ижодкорлар ва ижодий касб вакилларига лойиҳаларини ривожлантириш, ҳамкорлар топиш ва ўз ғояларини илгари суришда ёрдам берадиган креатив марказлар фаолият юритиб келяпти.
Ёшлар сиёсатининг муҳим қисми ёш қозоғистонликларни жамоатчилик ва давлат жараёнларига жалб этиш бўлиб қолади. Ёшлар вакиллиги, Президент ёш кадрлар захираси ва волонтёрлик ҳаракати ривожлантирилмоқда.
Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган «Дарын» давлат ёшлар мукофоти ва «Тәуелсіздік ұрпақтары» гранти амалда. Улар ёшларнинг ижодий, ижтимоий ва тадбиркорлик ташаббусларини амалга оширишга кўмаклашади.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда 5,8 миллиондан ортиқ ёш фуқаро истиқомат қилади — бу мамлакат аҳолисининг қарийб учдан бир қисмидир.