Талғат Оринбасар дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида бронза медалига эга бўлди

ASTANА. Kazinform - Қозоғистонлик дзюдочи Талғат Оринбасар Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида ўтказилаётган дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг бронза медали совриндори бўлди. Бу ҳақда ҚР МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Талғат Оринбасар
Фото: ҚР МОҚ

У тасалли раундида италиялик полвон Винченцо Манферлотти устидан ғалаба қозонди. Шу тариқа Талғат Оринбосар бронза медали учун курашиш имкониятига эга бўлди.

У озарбайжонлик дзюдочи Низомий Имрановни мағлуб этиб, бронза медалига сазовор бўлди. Қайд этиш керакки, бу Қозоғистон терма жамоасининг мазкур чемпионатдаги илк совринидир.

Сўнгги хабарлар