Таиланднинг энг ёш бош вазири Пхетонгтхан Чинават ҳақида нималарни биламиз
ASTANA. Kazinform - 37 ёшли Пхетонгтхан Чинават якшанба куни қирол Вачиралонгкорннинг расмий розилигини олгач, Таиланднинг энг ёш бош вазири бўлди. Бу тайинлаш парламентда кўпчилик овозни қўлга киритганидан икки кун ўтиб амалга оширилди.

Пхетхонгтхан - собиқ бош вазир Таксин Чинаватнинг кенжа қизи. У 2001-2005 ва 2011-2014 йилларда бу лавозимда ишлаган отаси ва холаси Йинглак Чинават изидан бормоқда. Сайлов натижаларига кўра, у мамлакатни бошқарган иккинчи аёл ва бу лавозимни эгаллаган Чинават оиласининг учинчи аъзоси ҳисобланади.
Унинг тайинланиши Конституциявий суднинг Сеттх Тависинни бош вазир лавозимидан четлаштириш ҳақидаги қароридан кейин амалга оширилди. Ҳозирги ва собиқ бош вазирлар «Пхиа Тхаи» партиясидан. Вакиллар палатасида овоз беришда Пхетонгтхан ғалаба қозонди.
“Бу мен учун катта шараф ва фахр. Мен, менинг оилам ва «Пхиа Тхаи» партияси Жаноби Олийларидан кўрсатилган меҳр-мурувват учун жуда миннатдормиз. Мен ўз бурчларимни миллат ва халқ манфаати учун фидойилик ва ҳалоллик билан бажаришга қарор қилдим", - деди Пхетхонгтхан.
Пхетхонгтхан «Пхиа Тхаи» партиясини 2023 йилдан бери бошқариб келади. Оиласининг сиёсий анъаналарини давом эттиргач, у Таиланд сиёсатида таниқли шахсга айланди. У, шунингдек, муваффақиятли тадбиркор ва тахминан 2 миллиард долларлик 21 компанияга эгалик қилади, жумладан SC Asset Corporation корпорациясига ҳам.
Пхетхонгтхан Чинават тез орада вазирлар маҳкамаси таркибини эълон қилади.