Таиланддаги лицензион турнир: қозоғистонлик боксчиларнинг мусобақа жадвали эълон қилинди

ASTANА. Кazinform - Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича олимпия саралаш турнирида қозоғистонлик боксчиларнинг мусобақа жадвали маълум бўлди.

Бокс
Фото: olympic.kz

Мазкур турнирда Париж Олимпиадасининг 51 нафар йўлланма эгаси (эркаклар – 28, аёллар – 23) аниқланади.

Эркаклар терма жамоаси аллақачон олтита Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган.

Жумладан, Сакен Бибосинов (51 кг), Маҳмуд Сабирхан (57 кг), Асланбек Шимбергенов (71 кг), Нурбек Оралбай (80 кг), Айбек Оралбай (92 кг) ва Қамшибек Қонқабоев (92 кг дан юқори) шулар жумласидандир.

Аёллар терма жамоасидан эса Карина Ибрагимова ўтган йилнинг октябрь ойида Хитойда бўлиб ўтган Осиё ўйинларида бокс бўйича Олимпия ўйинларига илк йўлланмани қўлга киритган эди.

Мусобақа 2 июнга қадар давом этади.

Қозоғистонлик боксчиларнинг мусобақа жадвали:

Эркаклар:

25 май

63,5 кг: Муҳаммедсабир Базарбайули - Кристиан Питт Лауренте (Филиппин)

Аёллар:

26 май

50 кг: Назим Қизайбай - Никол Дурикова (Словакия)

27 май

60 кг: Римма Волосенко - Мария Фелиситас Гангльбауэр (Германия);

75 кг: Валентина Хальзова - Каролина Махно (Украина).

28 май

54 кг: Улжан Сарсенбек - Шера Мэй Патрисио (АҚШ)

29 май

66 кг: Наталья Богданова - Кристина Кулухова (Сербия).

Сўнгги хабарлар