Таиландда жазирама туфайли 30 киши ҳалок бўлди

ASTANA. Kazinform - Таиландда жазирама туфайли 30 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Қироллик Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради 24KZ.

Таиланд
Фото: pixabay.com

Мамлакатда апрель ойи бошидан бери термометр 40 даражадан пастга тушмади. Ўтган ҳафтада Лампангда ҳаво ҳарорати 44 даражага етган.

Синоптиклар мамлакатнинг марказий ва шимолий ҳудудларида шу ҳафта охиригача юқори ҳарорат сақланиб қолишини тахмин қилмоқда. Аҳоли ва сайёҳларга узоқ вақт очиқ ҳавода қолмаслик тавсия этилади. Иссиқликдан энг кўп жабр кўраётганлар - ташқарида ишлайдиганлар ва уйсизлардир.

Сўнгги хабарлар