Таиландда коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошланди
Мамлакатда, асосан Бангкок, Пхукет ва унинг атрофидаги аҳоли эмланади. Пойтахтдаги эмлаш марказларида ҳар куни 70 минг киши эмланиши кутилмоқда. Июнь ойида мамлакатда иммунизация қилинганларнинг умумий сони 6 миллионга етиши кутилмоқда. Агар эмлаш кампанияси яхши натижаларни кўрсатса, расмийлар ташриф буюрувчилар учун мажбурий карантинни олиб ташлаш ва эмланган сайёҳлар учун чекловларни олиб ташлаш ниятида.
Мальтада коронавирус инфекциясига қарши курашда ғалаба қозонмоқда. Сўнгги 11 ой ичида биринчи марта мамлакатда сўнгги бир кун ичида COVID-19 юқтириш ҳолатлари аниқланмади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири Крис Ферне маълум қилди. У ватандошларини масъулиятни ўз зиммаларига олишга ва пандемияга қарши курашиш учун барча зарур чораларни кўришни давом эттиришга чақирди. Мальтада катталар аҳолисининг ярмидан кўпи коронавирусга қарши иккита дозани, тўртдан уч қисми эса камида битта дозани олган.
Черногория россиялик сайёҳларнинг кириб келишидаги чекловларни бекор қилади. Хусусан, энди россиялик сайёҳларга ПЗР тестининг манфий натижаси билан сертификат бериш шарт эмас.
Бундан ташқари, Сербия, Косово, Босния ва Герцеговина, Хорватия, Албания, Беларусь, Украина, Шимолий Македония, Европа Иттифоқига аъзо давлатлар, Исроил ва бошқа давлатларнинг COVID-19га қарши эмланган фуқароларига қўйилган чекловлар бекор қилинди.