Таиландда амалдор 10 йил давомида ишга бормай маош олган

ASTANA. Kazinform - Таиландда давлат хизматчиси бир иш куни ҳам ишламай туриб, 10 йил давомида маош ва бонуслар олган, дея хабар беради Кazinform мухбири South China Morning Postга таяниб.

Таиландда амалдор 10 йил давомида ишга бормай маош олган
Фото: scmp.com

Исми ошкор этилмаган таиландлик амалдор Таиланд марказидаги табиий офатларни бошқариш департаментида ишлаган. Маълумотларга кўра, давлат хизматчиси бор эътиборини тунги клубдаги чиқишларига қаратган ва натижада кун давомида ишни ўтказиб юборган. Бироқ уни ишдан бўшатишмади, жарима ҳам ундирмади, маоши ва мукофотларини олишда давом этди.

Вақти-вақти билан уни танбеҳ бериш ва мэрнинг илтимосига биноан ҳужжатларни имзолаш учун идорага чақиришди. Хабар қилинишича, бу тактика текширувдан қочиш учун ишлатилган.

Қоидабузарлик давлат хизматчилари ўртасидаги ҳуқуқбузарликларни кузатувчи Watchdog лойиҳаси томонидан қайд этилган. Бироқ Таиланд расмийлари ҳозирча ҳодисага муносабат билдирмаган.

Амалдор 1 йилдан 10 йилгача қамалиши ва 600 долларгача жаримага тортилиши мумкин.

Муаллиф: Данияр Ишжанов

Сўнгги хабарлар