Таиланд ҳукумати сайёҳлар учун мамлакатга кириш қоидаларига яна бир ўзгартириш киритди

None
AMMAN. Кazinform – Таиланд ҳукумати хорижликлардан коронавирусга қарши эмланганликларини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этишни талаб қилувчи аввалги қоидани олиб ташлади, дея хабар беради Кazinform мухбири Reutersга таяниб.

Таиланд фуқаро авиацияси маъмурияти чет эллик сайёҳлардан Таиландга парвозга чиқишдан олдин Covid-19 вакцинасини тасдиқловчи ҳужжат ёки тест натижасини тақдим этишни талаб қилувчи янги чораларни эълон қилди.

Бироқ, икки кундан кейин қоида ўзгартирилди.

Таиланд соғлиқни сақлаш вазири Анутин Чарнвиракул бу қарорни Хитой ва бутун дунёда эмлаш даражаси етарли эканлиги билан изоҳлади.

Шунга қарамай, янги қоидаларга кўра, ковидга қарши чекловлари бўлган мамлакатлардан келган саёҳатчилар ҳали ҳам тиббий суғурта сотиб олишлари керак, деди The National News.

Таиландда коронавирус юқтирган ва ўз мамлакатига қайтиш имконига эга бўлмаган сайёҳлар даволаниш учун етарли маблағ – камида 10 минг АҚШ доллари ҳамда қўшимча 7 кунлик харажатларни қоплаш учун маблағ олиб боришлари керак.

Янги қоидалар 18 ёшгача бўлган саёҳатчиларга, Таиланд фуқароларининг ўзига ва транзит визаси эгаларига тааллуқли эмас.

Covid-19 аломатлари кузатилган барча саёҳатчилар самолётга чиқишдан олдин тест топширади.

Муаллиф: Арсен Ўтешев

Фото: The National News


Сўнгги хабарлар