Таиланд турнири: 3 нафар қозоғистонлик боксчи финалга чиқди

NUR-SULTAN. Кazinform - Таиланднинг Пхукет шаҳрида бўлиб ўтаётган «Тhailand Оpen – 2022» турнирида уч нафар қозоғистонлик боксчи финалга йўлланма олди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Халқаро турнирда 91 килограмм вазн тоифасида икки нафар қозоғистонлик боксчи куч синашди. Натижада Нурбек Оралбай ҳамюрти Сағиндиқ Тоғамбойнинг заиф томонини топиб, финалга чиқди.

57 кг вазн тоифасида Серик Темиржанов ярим финалда таиландлик Руджакран Жунтронгни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.

Шунингдек, 75 килограмм вазн тоифасида Аятулла Такижонов ярим финалда мағлуб бўлди ва бронза медалини қўлга киритди.

Энди кечки йиғинда уч нафар боксчи баҳс олиб боради.

Уларнинг икки нафари 63 килограмм вазн тоифасида баҳс олиб боради. Ушбу вазн тоифасида Санатали Тольтаев ва Султан Мусинов тўқнаш келишади.

Яна бир қозоғистонлик Асланбек Шимбергенов (69 кг) финал йўлланмаси учун таиландлик Атичай Фомсап билан куч синашади.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар