Таиланд мамлакатга кириш учун COVID-19 эмлаш сертификатларини текширишни бекор қилади

None
BANGKOK. TASS - Kazinform - Таиланд ҳукумати хорижликлар қиролликка ташриф буюриш учун коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлик гувоҳномасини тақдим этиши шарт бўлган қоидани бекор қилди. Бу ҳақда душанба куни журналистларга бош вазир ўринбосари, соғлиқни сақлаш вазири Анутин Чарнвиракул маълум қилди, дея хабар беради Kazinform ТАСС агентлигига таяниб.

«Соғлиқни сақлаш вазирлиги барча рейсларда мамлакатга киришдан олдин эмлаш сертификатларини текширишни бекор қилишга қарор қилди. Қарор бугундан кучга киради», - деди вазир.

У эмлаш бутун дунёда етарли ҳажмда амалга оширилаётганига эътибор қаратди.

Таиланд фуқаро авиатсияси маъмурияти аввалроқ 9-31 январ кунлари қиролликка келган 18 ёшдан ошган барча хорижликлар учун COVID-19га қарши тўлиқ эмланганлик сертификатларини тақдим этиш талаби қайтарилишини эълон қилган эди.

Фото: EPA-EFE/ DIEGO AZUBEL

Сўнгги хабарлар