Таэквондочилар Қозоғистонга «Универсиада–2023»нинг 14-медалини тақдим этишди

ASTANА. Kazinform - 2023 йилги ёзги Универсиаданинг Чэнду шаҳрида (Хитой) давом этмоқда, унда қозоғистонлик спортчилар ҳам иштирок этмоқда, деб хабар беради Кazinform Sports.kzга таяниб.
None
Фото: olympic.kz

Абдураҳмон Марипов, Бейбарс Қаблан, Бексултан Мусахан ва Шамсат Дуйсеновдан иборат таэквондо бўйича эркаклар терма жамоаси умумжамоа ҳисобида бронза медали соҳибига айланди.

Қозоғистонлик таэквондочилар ярим финалга қадар етиб бориб, эронлик бўлажак кумуш медаль соҳибларига имкониятни бой бериб, бронза медали билан кифояланишди.

«Олтин»ни жанубий кореяликлар қўлга киритган бўлса, иккинчи бронза медали Хитойга насиб этди.

Шу тариқа, Қозоғистон ҳисобида жорий Универсиадада 14 та медаль бор: битта олтин, бешта кумуш ва саккизта бронза.

Сўнгги хабарлар