Таэквондо: Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 11 та медални қўлга киритди

TASHKENT. Kazinnform - Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида ёшлар ва ўсмирлар ўртасида таэквондо бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида Ўзбекистон спортчилари ҳар иккала ёш тоифасида 3 та олтин, 2 та кумуш, 6 та бронза, жами 11 та медаллар шодасини қўлга киритди. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.
None


Ўзбекистон терма жамоа аъзоларидан Беҳруз Салимов, Валерия Хегай, Жавоҳир Хидоятов олтин, Аҳаджон Мухторов ва Назарали Назаров кумуш, Амина Камалова, Мубина Бабасаидова, Лайло Зайниддинова, Камрон Мансуров, Жавлон Ҳакимов ҳамда Зебо Хошимжонова бронза медалларига эга чиқишди.


Фото: UzA

Сўнгги хабарлар