Таэквондо бўйича Осиё чемпионатининг биринчи кунида Қозоғистон терма жамоаси 7 та медални қўлга киритди

NUR-SULTAN. Kazinform – Кадетлар ўртасидаги таэквондо бўйича Осиё чемпионатининг биринчи кунида Қозоғистон турли номдаги 7 та медални қўлга киритди. Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон таэквондо федерацияси матбуот хизматига таяниб хабар беради.
None
None

Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида ўтказилаётган турнирда Мирзағали Суранов шогирдлари 3 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза медални қўлга киритди.

Ғолиб ва ​​совриндорлар:

1-ўрин – Нурперзент Саматули, 33 кг

1-ўрин – Достан Нажимханов, 49 кг

1-ўрин - Ярина Пуганцова, 29 кг

2-ўрин – Нурай Амангелди, 37 кг

2-ўрин – Дарин Зейнеш, 57кг

2-ўрин – Темиржан Тасқин, 41 кг

3-ўрин – Жумабек Нурайим, 44 кг

Кадетлар ўртасидаги Осиё чемпионатига Қозоғистондан 20 нафар таэквондочи иштироқ этмоқда.

Фото:kaztkd.kz


Сўнгги хабарлар