Тадқиқот натижалари: Одамлар 30 ёшга тўлмагунича улғаймайди

Тадқиқот натижалари: Одамлар 30 ёшга тўлмагунича улғаймайди
Фото: Kazinform

Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, одамлар 30 ёшга тўлмагунича улғаймайди экан, дея хабар беради Kazinform Ladbible нашрига таяниб.

Нейробиологларнинг фикрича, 18 ёшли одам тўлақонли вояга этган эмас, чунки унинг мияси бу ёшдан кейин ҳам сезиларли ўзгаришларга учрайди.

Кембриж университети профессори Питер Жонснинг BBCга айтишича, болаликдан катталикка ўтиш биз ўйлагандан ҳам мураккаброқ.

Жонс ва унинг ҳамкасблари ўз тадқиқотида 14 ёшдан 24 ёшгача бўлган 297 нафар кўнгиллининг миясини кузатиш учун МРТ сканердан фойдаланган ва мия 18 ёшдан кейин ҳам ривожланаётганлигини аниқлаган.

Жонснинг фикрича, ўсмирларга “катталар”дек муносабатда бўлиш фақат ижтимоий сабабларга кўра “қулай”.

Бироқ, унинг айтишича, тажрибали жиноий судьяларгина 19 ёшли судланувчи ва 30 ёшли жиноятчи ўртасидаги фарқни тушунади.

"Болалик ва ундан кейин дарҳол катталик деган нарса йўқ. Одамлар ҳаракатда, улар траекторияда”, - деди у.

Сўнгги хабарлар