Тадбиркорлар чорвачилик учун зарур мутахассисларни тайёрлашнинг самарали усулларини таклиф қилди

None
PETROPAVL. Кazinform – Шимолий Қозоғистон вилоятида ишбилармонлар маҳаллий қишлоқ хўжалиги илмий-тадқиқот институтини ривожлантириш ва унинг ёнида чорвачилик бўйича мутахассислар тайёрлайдиган мактаб очишни таклиф қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Атамекен» МТП раиси Райимбек Баталов билан учрашувда Шимолий Қозоғистон вилояти фермерлари қишлоқ хўжалиги илмий-тадқиқот институтини вилоят тасарруфига ўтказиш ташаббуси билан чиқди.

«Қозоғистонда илм-фан ишлаб чиқариш билан бирга бориши керак. Тажрибали кадрларни сақлаб қолиш, малакали ёш мутахассисларни тайёрлаш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бизга кекса авлод вакиллари ўрнини боса оладиган мутахассислар зарур», - дейди тадбиркорлар. Шу муносабат билан фермерлар институт негизида чорвачиликка зарур мутахассислар тайёрлайдиган мактаб очиш таклифини билдирди.

«Биз ушбу бизнес ташаббусни Ҳукумат ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигига пилот лойиҳа сифатида таклиф қиламиз. Бу - тадбиркорларнинг истаги», - дейди Райимбек Баталов.

Қизилжар туманида жойлашган қишлоқ хўжалиги илмий-тадқиқот институти 50 йиллик тарихга эга. Ҳозир бу ерда 30 дан ортиқ илмий ходим, бир фан доктори ва етти нафар номзод меҳнат қиляпти.

Муаллиф: Ақерке Дауренбекқизи

Сўнгги хабарлар
telegram