Табризда Эрон президенти билан видолашув маросими бўлиб ўтди

ASTANA. Kazinform – Эроннинг Табриз шаҳрида вертолёт ҳалокатида ҳалок бўлган Эрон президенти Иброҳим Раиси билан видолашув маросими бўлиб ўтди. Махсус Каzinform учун IRNA ҳамкор агентлиги тақдим этади.

церемония прощания с президентом Ирана
Фото: IRNA

Эслатиб ўтамиз, Эроннинг саккизинчи президенти Иброҳим Раиси 19 майдан 20 майга ўтар кечаси вертолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлган эди.

Шунингдек, ҳалокатга учраган вертолёт бортида Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳийён, Эрон руҳий етакчисининг Шарқий Озарбайжондаги вакили, Табриздаги жума намози имоми Сейид Муҳаммад Али ал-Ҳошимий ва Эроннинг Шарқий Озарбайжон вилояти ҳокими Малик Раҳметий ҳам бўлган.

церемония прощания с президентом Ирана
Фото: IRNA

Вертолётнинг бутун экипажи барча йўловчилар билан бирга ҳалок бўлди.

20 май куни Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Сейид Али Хоманаий президент Иброҳим Раиси ва унинг атрофидагиларнинг шаҳид бўлганлиги муносабати билан беш кунлик мотам эълон қилди.

церемония прощания с президентом Ирана
Фото: IRNA
Сўнгги хабарлар