Таълим гранти: Қозоғистонда қандай квоталар мавжуд

NUR-SULTAN. Кazinform – Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига ажратиладиган таълим грантлари сони кўпайтирилди. Бу ҳақда ҚР Фан ва олий таълим вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Тўрт ва ундан ортиқ вояга етмаган болани тарбиялаётган оилалардаги болалар учун грантлар умумий миқдорининг 5 фоизи ажратилади.

Камида уч йил тўлиқ бўлмаган оила фарзандлари учун таълим грантларининг 1 фоизи, шунингдек I ва II гуруҳ ногирон болаларини тарбиялаётган оилалар битирувчилари учун таълим грантларининг 1 фоизи ажратилади», - дейилади хабарда.

Шу билан бирга, қишлоқ ёшлари орасидан қишлоқларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини белгиловчи касблар бўйича фуқароларга ҳамда Қозоғистон фуқароси ҳисобланмайдиган қозоқ миллатига мансуб шахсларга квота ажратилади.

«Етим болалар ва ота-она қарамоғисиз қолган болалар, I ва II гуруҳ ногиронлари, болаликдан ногиронлар, ногиронлиги бўлган фуқароларга бериладиган квоталар грантлар сонининг 1 фоизини ташкил этади», — дейилади бошқарма хабарида.

Аввал хабар қилганимиздек, жорий йилда 80 мингга яқин абитуриент таълим грантлари танловида иштирок этиш учун ариза топширган.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар