Тўрт ҳафта ичида дунёда ковид туфайли ўлимлар сони 65 фоизга ошди
Аввалги 28 кун билан солиштирганда ўлимлар сони 65 фоизга ошган, инфекция сони эса 78 фоизга камайди.
ЖССТ ахборот бюллетенига кўра, тўрт ҳафта ичида дунё бўйлаб 19 955 978 та юқтириш ҳолатлари ва 114 372 та ўлим қайд этилган.
28 кун ичида энг кўп касалланиш Хитойда аниқланган - 11 354 058.
Ундан кейинги ўринларни Япония (3 207 097), АҚШ (1 513 538), Корея Республикаси (1 032 801) ва Бразилия (459 986) эгаллаган.
Хитойда энг кўп ўлим ҳолатлари 2-29 январ кунлари қайд этилган – 62 759 киши.
Ундан кейин АҚШ (14 625), Япония (10 122), Буюк Британия (3 137) ва Бразилия (2 889).
1 феврал ҳолатига кўра, ЖССТ пандемия бошланганидан бери 753 651 712 та коронавирус юқтириш ҳолатини қайд этган ва 6 813 845 киши вафот этган.
Охирги суткада 157 092 та коронавирус юқтириш ҳолатлари аниқланган, 720 киши вафот этган.