Сузиш бўйича Қозоғистон терма жамоаси Туркия чемпионатида иштирок этади

жүзу
Фото: Olympic.kz

ASTANA. Kazinform - Сузиш бўйича Қозоғистон терма жамоаси катталар ўртасидаги Туркия чемпионатида иштирок этади.

Миллий олимпия қўмитасидан маълум қилишларича, хотин-қизлар ўртасида Диана Тасжанова, София Сподаренко, Ксения Игнатова, Аделаида Пчелинцева, Даниела Дю иштирок этади.

Эркаклар ўртасида Адилбек Мусин, Арсен Қожахметов, Егор Василенко, Максим Сказовцов, Даниил Черепанов, Егор Попов совринли ўринлар учун кураш олиб боради.

Туркия чемпионати 2-4 май кунларига белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, бунгача сузиш бўйича Қозоғистон терма жамоаси Испанияда йиғин ўтказган эди. Йиғин уч ҳафта давом этди.

Сўнгги хабарлар