Суюлтирилган нефть газининг улгуржи нархи қайта белгиланади — ҚР Энергетика вазирлиги

ASTANА. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлиги суюлтирилган нефть газининг максимал улгуржи нархини бир тонна учун 45 158 тенге даражасида белгилаш тўғрисидаги буйруқни узайтириш бўйича НҲА лойиҳасини эълон қилганини маълум қилди.

Суюлтирилган нефть газининг улгуржи нархи қайта белгиланади — ҚР Энергетика вазирлиги
Фото: Kazinform

Буйруқ лойиҳасига кўра, қарор 2025 йил 1 январдан кучга киради.

Энергетика вазирининг 2024 йил 26 июндаги буйруғи билан суюлтирилган нефть газини ишлаб чиқарувчи заводларнинг максимал улгуржи нархлари бир тонна учун 45158 тенге миқдорида белгиланди ва у 2024 йил 1 июлдан кучга кирди. Буйруқ 2024 йил 31 декабргача амал қилади.

Шу муносабат билан Энергетика вазирлиги 2025 йил 1 январдан бошлаб олдинги даражадаги максимал улгуржи нархларни буйруқ билан қайта тиклашни режалаштирмоқда.

Ҳужжатда қайд этилганидек, лойиҳа “Газ ва газ таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддаси 7-банди, шунингдек, Энергетика вазирининг буйруғи билан тасдиқланган суюлтирилган нефть газини Қозоғистон Республикасининг ички бозорига товар биржаларидан ташқари етказиб бериш, улгуржи ва чакана савдонинг чегаравий нархларини белгилаш қоидаларининг 17-бандига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Лойиҳани амалга ошириш учун давлат бюджетидан молиявий харажатлар талаб этилмаслиги, лойиҳанинг қабул қилиниши салбий ижтимоий-иқтисодий ёки ҳуқуқий оқибатларга олиб келмаслиги, шунингдек, миллий хавфсизликни таъминлашга таъсир қилмаслиги ёзилган.

Сўнгги хабарлар