Сув тошқиннинг олдини олиш тадбирларига 50 мингдан ортиқ кўнгиллилар сафарбар этилди

волонтеры
Фото: УВП Акмолинской области

ASTANA. Kazinform - Бу маълумот ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан тарқатилди.

Вазирлик матбуот хизмати хабарига кўра, кўнгиллилар аҳолини эвакуация қилиш, қутқарилганларга биринчи тиббий ва психологик ёрдам кўрсатиш, инсонпарварлик ёрдамларини йиғиш ва саралаш, турли жойларга жўнатиш, ариқлар қазиш, тўғонларни мустаҳкамлашда иштирок этмоқда.Зарур ҳолларда қутқарув ва ҳарбий хизматчилар учун иссиқ овқат ташкил этилади.

Бугунги кунга қадар кўнгиллилар томонидан қарийб 9903 тонна инсонпарварлик ёрдами тўпланган бўлса, шундан 6326 тоннаси сув тошқинидан айниқса жабрланган ҳудудларга етказилди ва тарқатилди.

Ақтўбе вилоятида фуқароларни эвакуация қилиш ва гуманитар ёрдам пунктларида ишлаш учун 8600 дан ортиқ кўнгилли сафарбар этилган. Икки гуманитар ёрдам пунктига 860 тонна инсонпарварлик ёрдами йиғилди. Кўнгиллиларнинг саъй-ҳаракати билан 10 минг нафар қутқарувчи ва эвакуация қилинганлар учун иссиқ овқат ташкил этилди.

Ғарбий Қозоғистон вилоятидаги сув тошқини олдини олиш тадбирларида 8 мингдан ортиқ кўнгиллилар меҳнат қилмоқда, инсонпарварлик ёрдами йиғиш пунктларида 780 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами йиғилган. 4000 дан ортиқ кўнгиллилар шаҳарнинг турли ҳудудларида қопларга қум тўлдириш, тўғон қуриш ва сувдан ҳимояланиш чораларини кўрмоқда.

Қостанай вилоятида 10 мингдан ортиқ кўнгиллилар сафарбар қилинди ва 550 тоннадан ортиқ озиқ-овқат ва 720 тонна ноозиқ-овқат маҳсулотлари йиғилди.

Атирау вилоятида сув тошқинига қарши тадбирларга 13 мингдан ортиқ кўнгилли жалб қилинган, гуманитар ёрдам йиғиш пунктларида 1890 тонна товар ва буюмлар йиғилган.

Атирауда тўғонларни мустаҳкамлаш учун 107 та пункт ўрнатилди, тўғонлар қурилиши ҳамон давом этмоқда. Инфратузилма объектларини муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шимолий Қозоғистон вилоятида 530 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами йиғилди, Туркистон вилоятида 18 та кўнгиллилар штаблари ташкил этилди, жабрланган ҳудудларга 950 тонна инсонпарварлик ёрдами жўнатилди.

“Астана шаҳрининг 30 нафар кўнгилли ташкилоти томонидан 1120 тонна озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари йиғилди”, - дейилади ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Сўнгги хабарлар